Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь кунги портлашда 1 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати яна 1 нафар жабрланувчининг мурдаси топилганини маълум қилди.
Кадр: Telegram
Қайд этилишича, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида юзага келган вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Қидирув давомида иккинчи ҳалок бўлган фуқаро топилган.
Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги портлашга газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш сабаб бўлгани ҳақида маълумот берганди.