Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлди — видео

Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь куни чақнаш юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, воқеа соат 03:57 атрофида шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли савдо биносида содир бўлган. Натижада бино деворлари қулаб тушган. Шунингдек, воқеа жойида юзага келган ёнғин 04:25 да ўчирилгани айтилган. Ҳодиса оқибатида 9 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Чақнаш содир бўлган жойга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очил Раматов бошчилидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Риштон туманидаги омборхонада пахта ёниб кетганди. Шунингдек, Фарғонадаги газ «заправка»да портлаш содир бўлгани маълум қилинган.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди