Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 7 декабрь куни «Spark» ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, соат 19:40 да Кичик халқа йўли кўчасида 21 ёшли фуқаро Ж.М. «Spark»да ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Шундан сонг масıна йўл четидаги устунга урилиб, ёниб кетган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада «Lacetti» билан тўқнашган «Nexia-3» ҳайдовчиси билан ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган «Lacetti» ёниб кетгани хабар қилинган.