ФВВ бошқармаси Сурхондарёдаги портлаш юзасидан расмий видеобаёнот берди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 7 декабрь куни тонгда «Indenim» савдо мажмуаси жойлашган бинода чақнаш содир бўлди. ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаров ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Кадр: ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси

Қайд этилишича, Мустақиллик кўчасида жойлашган «Indenim» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бинода тонгги соат 3:55 да газ чақнаши содир бўлган. Ҳолатнинг тахмин қилинаётган сабаби савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши ҳисобланади.

«Хавотирга ўрин йўқ, бунақа чақнаш ҳолатининг юз бериши асосан ҳозирги тахминга кўра, газ асбоб-ускуналарининг бузилиши оқибатида келиб чиққан. Оқибатда мажмуа атрофидаги бир нечта хонадонга ва ижтимоий соҳа объектларига, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига зиён етган. 

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳукумат комиссияси тузилган. Воқеа жойида комиссия иш олиб бормоқда. Ҳозирда бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш борасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва тегишли идора-ташкилотлар ходимлари ишламоқда», — дейди Ўлмас Музаффаров

Эслатиб ўтамиз, Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь куни чақнаш юзага келганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берган. Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 9 нафар фуқаро жароҳат олган.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очил Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди