Сурхондарёдаги портлаш талафотлари бўйича маълумот берилди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Денов туманидаги «Indenim» савдо мажмуасида юз берган чақнаш оқибатларини ўрганаётган ҳукумат комиссияси аьзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказиб, воқеа тафсилотлари ва талафотлар бўйича маълумот берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этган анжуманда вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳодиса юзасидан ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси ўрганиш олиб бораётгани, атрофга етказган зарари ҳақида атрофлича маълумот берди.

«Икки қаватли ‘Indenim’ савдо мажмуасида юз берган чақнаш оқибатида бинонинг деворлари қулаб тушган. Шунингдек, 65 тадбиркорлик субьекти биноси ва хонадонга енгил зарар етган. Деразалар ойналари синган. Олтита хонадон деворларида ёриқлар пайдо бўлган. Лекин ижтимоий тармоқларда Мустақиллик ва Шароф Рашидов кўчаларини кенгайтириб, ободонлаштириш учун бузилаётган уй-жойлар сурати жойлаштирилиб, мазкур ҳодисага боғланган изоҳларни ҳам кўраяпмиз.

Бу ҳақиқатга зид бўлиб, биргина Шароф Рашидов номли кўчада бузилишга тушган иморатлар учун 27,5 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган. Айни пайтда бу фуқаролар мулкларини ўзлари бузиб олмоқда. Бундай нохолис маълумотларни ижтимоий тармоққа жойлаштириб, халқни чалғитмаслик керак. Зарар кўрганларнинг вақтинча яшаши учун 24 та хонадон ҳозирланди. Хонадони таьмирлангунча кўчиши лозим деб топилган етти оила кўчирилди. Уларнинг яшаши учун ижара ҳақини туман ҳокимлиги тўлаб беради», — деди вилоят раҳбари.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Матбуот анжуманида ҳукумат комиссияси таркибида фаолият юритаётган соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари А.Иноятов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Ў.Музаффаров, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Масалиевлар ҳам ҳукумат комиссияси аьзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Таькидланишча, 7 декабрь куни соат 03:57 да Денов шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли савдо мажмуаси биносида юз берган чақнаш оқибатида бинонинг деворлари қулаб тушган. 2 киши нобуд бўлиб, 9 киши жароҳатланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман ёнғин хавфсизлиги бўлимига ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига уч дақиқада ёнғин экипажи, тўрт дақиқада тез тиббий ёрдам хизмати машинаси етиб келган. Ёнғин соат 04:25 да ўчирилган. Жароҳатланганларга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ички ва ташқи жароҳатлар билан шифохонага олиб келинган оғир аҳволдаги икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир уларнинг аҳволи ўрта оғирликда. Қолганларининг аҳволи яхши. Умумий бўлимга ўтказилиб, муолажа давом эттирилмоқда. Қариндошлари билан суҳбатлашмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Тажрибали экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Дастлабки суриштирув-ўрганишларга кўра, бинодаги газ қурилмалари узоқ муддат ишлаб, ўта қизигани оқибатида кучли чақнаш юзага келган бўлиши мумкин. Ишчи гуруҳ ишлаб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бинонинг теварак-атрофини тозалаш ва тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Ҳукумат комиссияси ўрганишлари ва тергов суриштирув ишлари натижаси ҳақида қўшимча маьлумот берилади.

Аввалроқ Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлиб, шундан сўнг воқеа юзасидан қўшимча маълумот берилганди. Куннинг иккинчи ярмида эса портлашда ҳалок бўлганлар 2 нафарга етгани айтилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси эса портлаш юзасидан расмий видеобаёнот берган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди