Россиянинг Лаборатория тиббиёти федерацияси қўмитаси раиси Александр Соловьёв коронавирус инсон организмининг қаерида «яшириниши» мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавирус инсоннинг ёғ ҳужайраларида сақланиб қолиши ва айнан шу ерда иммунитет унга қарши кураша олмаслиги мумкин.

«Ёғ тўқимаси қанчалик кўп бўлса, вируснинг манбаси шунчалик катта бўлади ва организмда узоқ вақт қола олади. Шу билан бирга, вирус организмда нафақат сақланиб қолади, балки иммунитет тизимини ўзгартириб, унга фаол таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида иммун реакцияси ишдан чиқиб, яллиғланиш ҳолатига сабаб бўлиши мумкин», — дейди Соловьёв.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бу катта эҳтимол билан ортиқча вазнли одамларда коронавирус инфекциясининг оғир кечиши феноменини тушунтиради.

Аввалроқ қайси давлат коронавирус мутацияси ўчоғи экани айтилганди. Шунингдек, Хитойда коронавирус инфекциясининг янги ўчоғи аниқланганди.