Марказий Осиё давлатида 50 та янги нефть ва газ кони топилди

Тожикистонда 50 та янги нефть ва газ кони топилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Тожикистонда нефть, газ, углеводород ва бошқа фойдали қазилмаларнинг ўрганилмаган юзлаб кони мавжуд. Ҳозирда 600 дан ортиқ кон ва 800 дан ортиқ газ манбалари очилган ва ўрганилган бўлиб, уларда 60 дан ортиқ турдаги минерал ва номинерал хомашё мавжудлиги аниқланган.

Тожикистон геология бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алимахмуд Ализоданинг сўзларига кўра, Тожикистоннинг кўпгина конлари ҳали ҳам жиддий геологик ўрганишга муҳтож.

«Ҳозиргача мамлакатимизда барча захираларнинг атиги 27 фоизи қазиб олинади ва қайта ишланади. Бу давлатнинг стратегик мақсадларига эришиш учун етарли эмас. 25 дан ортиқ нефть, газ ва конденсат конлари очилган. Лекин нефть захиралари баланси билан фақат 20 та кон ҳисобга олинган, шундан 12 таси Тожикистон шимолида, 8 таси эса афғон-тожик ҳудудида жойлашган», — дейди деди Ализода.

Унинг сўзларига кўра, республиканинг углеводород ресурслари ниҳоятда кам ўрганилган, нефть ва газнинг ўрганилаётган захиралари бугунги кунда прогноз кўрсаткичининг 1 фоизидан камини ташкил этади.

Қайд этилишича, 2021 йилдан бошлаб республикада геология соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, тоғ-кон саноати корхоналарини минерал хомашё заҳиралари билан таъминлаш, янги қувват манбаларини яратиш кўзда тутилган.

Аввалроқ Тожикистон бир масалада Россиядан ёрдам сўраганди. Шунингдек, мамлакатда қиммат бензин ўрнига фойдаланса бўладиган манба маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз