Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «EPA»

Японияда Tokyo Lights конкурсида намойиш этилган инсталляция.

Фото: «EPA»

Испания қирғоқларида 60 га яқин болалар ва аёллардан иборат муҳожирлар гуруҳи қутқариб қолинди.

Фото: «Getty Images»

Пекин почта ва коммуникация университетида 2022 йилги Қишки олимпия ўйинлари олови намойиш этилди.

Фото: «EPA»

Австралия ва Англия жамоалари ўртасидаги крикет ўйини мухлислари.

Фото: «EPA»

Тунисда Халқаро Карфаген театр кунлари старт олди.

Фото: «EPA»

Цюрихда Швейцария пантомима театри юбилейига бағишланган «50 йил» деб номланган махсус чиқиш намойиш этилди.

Фото: «PA»

Германия пойтахти Берлинда қор бўрони содир бўлди.

Фото: «EPA»

Барселонадаги 138 метрли Саграда Фамилия ибодатхонаси учига оғирлиги 5 тонна келадиган юлдуз ўрнатилди.

Фото: «TASS»

АҚШ соҳил қўриқчилари Ниагара шаршараси яқинида автомобиль билан сувга тушиб кетган 60 ёшли кишининг жасадини сувдан олиб чиқди.

Фото: «Anadolu Agency»

Денгиз тошбақаси Анталияда даволанишдан кейин сувга қўйиб юборилди.