Ўзбекистонлик 4 нафар мигрант АҚШ–Мексика чегарасини кесиб ўтди — видео

АҚШ–Мексика чегарасини кесиб ўтган муҳожирлар орасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди. Бу ҳақда  «Милитарист» Telegram каналида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, АҚШ–Мексика чегарасини кесиб ўтган мигрантлар орасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам аниқланган.

Ушбу 4 нафар мигрантнинг сўзларига кўра, улар Истанбул орқали Мексикага учиб борган.

«Bugun.uz» ушбу ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Ўз навбатида, ТИВ ҳозирча бу борада ҳеч қандай маълумот йўқлигини қайд этди. «Биз элчихонага хабар юбордик, уларда ҳали тонг отмаган», дея изоҳ берди ТИВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Польша–Беларусь чегарасида 22 ноябрь куни икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушланганди. Қайд этилишича, 22 ноябрь, якшанба куни Польша полицияси томонидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтишда гумон қилиниб, қўлга олинган. Ломже шаҳар полиция ходими Юстина Янаковскаянинг сўзларига кўра, улар 8 нафар Ироқ фуқаросини «Skoda» русумли автомобилда чегарадан ноқонуний ўтказмоқчи бўлган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма