Янгиликлар - 23:17 · 09.12.2021

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбир Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтади. Россия, Беларус, Қирғизистон ва Арманистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат – Куба етакчиларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларини кенгайтириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Маълумот ўрнида, ўтган йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи ҳисобланади.