Аввалроқ дунё аҳолиси коронавируснинг янги мутацияси хавфи ҳақида огоҳлантирилганди. Шунингдек, италиялик олимлар «омикрон» штамининг илк суратини намойиш қилганди.
Россиялик вирусолог «омикрон»нинг бошқа штамлардан фарқ қиладиган учта асосий аломатини айтди
Россиянинг Новосибирск давлат университети қошидаги бионотехнология, микробиология ва вирусология лабораторияси раҳбари Сергей Нетесов коронавируснинг янги «омикрон» штами қандай аломатлар билан бошқалардан фарқ қилишини айтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Вирусологнинг сўзларига кўра, «омикрон»да уни бошқа коронавирус мутацияларидан ажратиб турадиган бир қатор аломатлар мавжуд. Хусусан, ноодатий белгилар орасида тез-тез акса уриш, томоқ оғриғи ва бурун оқиши бор. Олимнинг сўзларига қараганда, бу аломатлар коронавируснинг «Ухань» вариантига хос эмас.
Нетесовнинг таъкидлашича, «омикрон»даги мавжуд белгиларнинг аксарияти бошқа вариантларга нисбатан енгилроқ. Шу билан бирга, мутахассиснинг қайд этишича, янги штамм ҳақидаги маълумотлар ҳозирча африкалик шифокорнинг кузатишлари натижаларига асосланган, шу боис бошқа мамлакатлардан келадиган маълумотларни ҳам кутиш керак.


