Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни «Уралхим» компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайнни қабул қилганди.