Сурхондарёдаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган ҳодиса бўйича Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257- (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259- (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни соат 03:57 да Денов шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли савдо мажмуаси биносида юз берган чақнаш оқибатида бинонинг деворлари қулаб тушган. 2 киши нобуд бўлиб, 9 киши жароҳатланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман ёнғин хавфсизлиги бўлимига ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига уч дақиқада ёнғин экипажи, тўрт дақиқада тез тиббий ёрдам хизмати машинаси етиб келган. Ёнғин соат 04:25 да ўчирилган. Жароҳатланганларга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ички ва ташқи жароҳатлар билан шифохонага олиб келинган оғир аҳволдаги икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир уларнинг аҳволи ўрта оғирликда. Қолганларининг аҳволи яхши. Умумий бўлимга ўтказилиб, муолажа давом эттирилмоқда.

Аввалроқ воқеа юзасидан қўшимча маълумот берилганди. Куннинг иккинчи ярмида эса портлашда ҳалок бўлганлар 2 нафарга етгани айтилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси эса портлаш юзасидан расмий видеобаёнот берган.

Талафотлар бўйича ҳам маълумот берилиб, унга кўра, 65 тадбиркорлик субьекти биноси ва хонадонга енгил зарар етган. Деразалар ойналари синган. Олтита хонадон деворларида ёриқлар пайдо бўлган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма