18:23 | 09.12.21 124

Тошкентда Қўйлиқ бозори «кўчирилишидан норози» аҳоли йўлни тўсиб қўйди — видео

Bugun.uz ҳолат юзасидан маълумот олиш учун пойтахт ИИББ билан боғланди

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида жойлашган Қўйлиқ бозорида норози аҳоли машиналар йўлини тўсиб қўйгани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Видео муаллифи сўзларига кўра, Қўйлиқ бозори бузилишидан норози бўлган одамлар йўлни тўсиб чиққан. «Одамлар митинг қиляпти, Қўйлиқ бузилади деганига митинг бўляпти», — дейди видеога олган йигит.

«Bugun.uz» ҳолат юзасидан маълумот олиш учун Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди. Вазирлик матбуот котибининг маълум қилишича, бозордаги вазият бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари шуғулланмоқда.

Шунингдек, нашр мухбири Тошкент ИИББ билан ҳам боғланди. Маълум бўлишича, бозор ҳудудида ҳеч қандай норозилик акцияси ёки митинг ўтказилмаган. Бозор кўчирилиши тўғрисида сотувчилар ва аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қўйлиқ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик бозор Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Мехнатобод кўчасида жойлашган «ФоодCитй» савдо марказига кўчирилиши маълум бўлган.