Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарасидаги «Акина» назорат-ўтказиш пунктида ёнғин содир бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Афғонистон савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, назорат-ўтказиш пунктида жойлашган нефть омборлари ёниб кетган. Ҳодиса маҳаллий бизнесга катта зарар етказиш ва шу билан бирга, маҳаллий углеводород захираларини камайтириш билан хавф солган.

Фото: «Sputnik Афғонистон»

Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар ва «Толибон» ҳаракати аъзоларининг тезкор тадбирлари натижасида тезда ўчирилган.

Фото: «Sputnik Афғонистон»

Аввалроқ Қозоғистондаги ҳарбий омборда портлаш содир бўлганди. Шунингдек, Кобулда содир бўлган теракт тафсилотлари маълум қилинганди.