Акбар Тошқулов ўзи ўқиган Юридик университетга ректор бўлди

Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 746-сонли қарори билан ушбу тайинлов амалга оширилган. Акбар Тошқулов бунга қадар адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони соҳиби. У меҳнат фаолиятини 1994–1995 йилларда Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

Янги ректор адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Юридик университетнинг аввалги ректори Раҳим Ҳакимов 2021 йил июнида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Шундан бери университетда ректорлик лавозими вакант бўлиб қолган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги 9 та ОТМ дунёнинг нуфузли олийгоҳлари рейтингига кириши мумкинлиги, улардан бири Тошкент давлат юридик университети экани айтилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма