Бир қатор можароли ҳолатлар билан оммага танилган Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони республика президенти бўлишга ҳаракат қилмоқчи. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Breakingviews»

Газетанинг ёзишича, 85 ёшли сиёсатчи 2022 йил бошида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида биринчилардан бўлиб ўз номзодини кўрсатишга тайёр.

Бу маълумотни газетага Италия парламентининг Берлускони бошчилигидаги «Олға, Италия» партияси аъзоларидан бири тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Берлускони сўнгги ҳафталарда собиқ бош вазир билан бир неча бор учрашган ва у президентлик ғоясини ўйлаб кўраётганини айтган. Аммо Берлусконининг ўзи ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

Италия ОАВида етакчининг режалари ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Улардан бирига қараганда, «Олға, Италия» партияси куз фасли охиридан буён президентлик учун курашмоқда. Шу ўринда, парламентдаги айрим партиялар собиқ бош вазир номзодини қўллаб-қувватламаслигини аллақачон эълон қилган. Масалан, «Беш юлдуз» ҳаракати ва Демократик партия тегишли баёнотлар берган.

Аввалроқ Италия парламентида депутатлар ўртасида можаро келиб чиққанди. Шунингдек, Италияда вертолёт ҳавога кўтарилиш пайтида тўсатдан қулаб тушгани хабар қилинганди.