Бухоро шаҳар суди томонидан номусга теккани учун қидирувга берилган эркак 34 ёшли эркак Тошкентда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «zn.ua»

Маълум бўлишича, вилояти ИИБ ходимлари томонидан қидирув тадбири ўтказилган. Унда Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми ва 118-моддаси (Номусга тегиш) 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун қидирувда бўлан бухоролик 34 ёшли эркак ушланган.

Аниқланишича, унга Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2016 йил 14 ноябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган ва С.С. Тошкент шаҳри Сергели туманида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Аввалроқ Қашқадарёда қотиллик қилиб, яшириниб юрган эркак Тошкент вилоятида ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Россияда Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган шахс қўлга олинган.