Дунё миллиардерлари пандемия даврида янада кўпроқ бойигани маълум бўлди

Дунё миллиардерларининг глобал бойлик кўрсаткичидаги улуши коронавирус эпидемияси даврида энг юқори даражага етгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Парижда «Global Inequality Lab» ҳисоботига кўра, айни пайтда 2750 га яқин миллиардер дунё бойлигининг 3,5 фоизини назорат қилади. Бу 1995 йилга нисбатан 1 фоизга ўсиш бўлиб, пандемиядан кейинги даврдаги энг тез ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҳозирда миллиардерларнинг умумий бойлиги 13,1 триллион долларни ташкил қилади. Пандемия даврида улар 4,1 триллион доллар жамғариб, янада бойиб кетган. «Шу йўсинда коронавирус инқирози жуда бойлар ва аҳолининг қолган қисми ўртасидаги тенгсизликни кучайтирди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ҳисоботга кўра, дунёда камида 19 миллион доллар бойликка эга 520 минг кишилик гуруҳ мавжуд бўлиб, улар дунё бойлигининг 11 фоизига эгалик қилмоқда. Бу 2020 йилга нисбатан 10 фоизга кўп ҳисобланади.

Таъкидланишича, мутахассислар Россия ва Марказий Осиёда энг катта тенгсизликни қайд этган — капиталнинг умумий улушидаги бойлар сони 45,9 фоизни ташкил қилган. Энг паст тенгсизлик Европада (25,2 фоиз) кузатилган. Ундан кейин Шарқий Осиё (30 фоиз) ва Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё (34,3 фоиз) ўрин эгаллаган.

Ҳисобот муаллифлари баъзи алоҳида минтақавий хусусиятларни очиқлаган. Масалан, даромадларнинг нотекис тақсимланиши бўйича Лотин Америкаси ва Яқин Шарқ етакчилик қилмоқда — бойликнинг 75 фоиздан ортиғи 10 фоиз энг бой одамлар қўлида тўпланган. Ундан кейин Россия ва Африка мамлакатлари (Сахара жануби) қайд этилган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус пандемиясининг болалар учун жиддий хавфини маълум қилган. Шунингдек, ЖССТ Ҳиндистондаги коронавирус штами дунё учун муаммога айланишидан огоҳлантирган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз