Илон Маск компания раҳбари лавозимидан бўшамоқчилигини маълум қилди

Американинг «SpaceХ» компанияси асосчиси Илон Маск компания раҳбари лавомизидан кетиш ҳақида ўйлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда миллиардернинг Twitter’даги саҳифасига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, айни пайтда бойлиги 297 миллиард долларни ташкил этувчи Маск раҳбарлик лавозимидан кетиб, машҳур ва тўлиқ ставкада ишлайдиган блогер бўлишни ўйлаётганини айтган.

«Мен ишимни ташлаб, тўлиқ ставкада ишловчи блогер бўлиш ҳақида ўйлаяпман. Сиз бунга нима дейсиз?» деб ёзган Маск Twitter’даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, миллиардер Илон Маск Калифорниядаги сўнгги уйига харидор топгани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, дастлаб тадбиркор виллани 37,5 миллион долларга сотувга қўйган. Аммо кейинчалик унинг нархи 32 миллион долларга туширилган. Ҳозирча фақат дастлабки келишув имзолангани боис уйнинг янги эгаси шахси ошкор қилинмаган.

Маск Сан-Франциско кўрфазига ва шаҳар манзарасига қараб қурилган бу уйни 2017 йилда 23,4 миллион долларга сотиб олган бўлиб, майдони 16 минг квадрат/метрни ташкил қилади. Европа услубидаги вилла 7 та ётоқхона, 9 та ҳаммом, меҳмонхона, каминли кутубхона, кенг ошхона, шунингдек, битта катта базмга мослаштирилган овқатланиш хонаси ҳамда мусиқа эшитишга мўлжалланган хонани ўз ичига олади.

Аввалроқ Илон Маск сўнгги уйини сотишга қарор қилганини айтганди. Шунингдек, у бир ҳафтада деярли 10 миллиард долларга бойиган ҳамда Маскнинг хабарларидан кўрилган зарарни баҳолаш учун сайт яратилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз