Коронавируснинг энг хавфли мутацияси қачон юзага келиши мумкинлиги айтилди

Россиялик иммунолог Владимир Болибок коронавируснинг энг хавфли мутацияси қачон юзага келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда мутахассис «Ura.ru» сайтига берган интервьюсида очиқлади.

Фото: «BioSpectrum Asia»

Унинг сўзларига кўра, бу мутация юзага келиши учун коронавирус уларсиз инсон танасида антитаначалар ишлаб чиқарилмайдиган Т-лимфоцитларга (иммун тизими ҳужайралари) ҳужум қилиши керак.

«Иммунолог сифатида шуни айтишим мумкинки, коронавируснинг энг хавфли мутацияси унинг ОИВ инфекцияси билан бирлашиши натижасида юзага келиши мумкин. Ахир у ҳам РНК вируси ҳисобланади. Агар коронавирус Т-лимфоцитларга қандай ҳужум қилишни ўрганса, у иммунитет тизимини ‘ўчиришниʼ ўрганади. Агар бундай мутация юзага келса, инсон ундан тузала олмаслиги мумкин», — дейди шифокор.

Собиқ бош инфекционист Николай Малишевнинг қўшимча қилишича, коронавирус юзасида жойлашган С-оқсилидаги мутациялар ҳам одамлар учун потенциал хавф туғдиради. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолларда вакциналарни вақт ўтиши билан уларга янги моддалар қўшиб ўзгартириш керак бўлади.

Аввалроқ дунёда етакчи бўлувчи коронавирус тури маълум қилинган. Шунингдек, ЖССТ коронавирус бўйича инсониятни янги хавфдан огоҳлантирганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз