Коронавируснинг «омикрон» штамига қарши вакцина қандай бўлиши керакли маълум бўлди

Россиянинг Энгельгардт номидаги Молекуляр биология институтига қарашли ҳужайра пролиферацияси лабораторияси мудири, профессор, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Пётр Чумаков «омикрон» штамига қарши вакцина қандай бўлиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда «Ura.ru» хабар берди.

Фото: «IndiaTV News»

Унинг сўзларига кўра, янги штамга қарши вакцина SARS-CоV-2’ни зарарсизлантиришга қодир иммунитетдан 41 марта кучлироқ реакция ҳосил қилиши керак.

«‘Омикронʼ штамини зарарсизлантириш учун ‘Уханьʼ штамига нисбатан 41 баравар кўпроқ антитаначалар керак бўлади. Чунки штамда ҳали ҳам 32 та мутация мавжуд бўлиб, улардан 15 таси антитаначалар билан ўзаро таъсир қилувчи соҳада жойлашган», — дейди Чумаков.

Иммунологнинг сўзларига кўра, «омикрон» «дельта» штами билан солиштирганда, тўрт баравар кўпроқ антитанача талаб қилади.

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг «омикрон» штами билан боғлиқ тезкор хабар берганди. Шунингдек, олимлар «омикрон» штамининг яна бир келиб чиқиш версиясини эълон қилганди. Ҳамда «омикрон» штамининг яна бир салбий оқибати маълум бўлгганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз