Ҳозирда Германиянинг собиқ канцлери бўлган Ангела Меркель ўзининг вориси Олаф Шольцга истакларидан бирини бажаришини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Spiegel» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, собиқ канцлер бу ҳақда Шольцнинг лавозимга киришиши билан табриклаб, унга канцлер ваколатларини тантанали равишда топшираётган пайтида айтган.

«Сизни чин қалбимдан табриклайман, муҳтарам жаноб канцлер, муҳтарам Олаф Шольц!» — деган Меркель ва янфи канцлердан Бундестагни ўз қўлига олишини ва у билан мамлакат фаровонлиги йўлида ишлашини сўраган.

Маълумот ўрнида, канцлер лавозимини эгаллаган биринчи аёлга айланган Ангела Доротея Меркель Германия ҳукуматини 16 йил — 2005 йилнинг ноябридан бери бошқариб келган. Ҳозирча экспертлар собиқ канцлер истеъфога чиққанидан кейин нима қилишини аниқ айта олмайди, аммо 67 ёшли Меркелнинг уй бекаси роли билан қаноатланмаслиги шубҳасиздир.

Аввалроқ Меркель Германиянинг бўлажак канцлеридан рамзий маънога эга совға олганди. Шунингдек, Германия президенти Ангела Меркелдан канцлер лавозимида қолишни сўрагани ва Меркель истеъфога чиққач, қаерда яшамоқчилиги маълум қилинган.