Ўзбекистон январь–октябрь ойларида 22,1 миллион долларлик қовун-тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга 22,1 миллион долларлик 80,6 минг тонна қовун-тарвуз экспорт қилган.

Етиштирилган полиз экинлари 23 та хорижий давлатга етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 минг тоннага камайган. Шунингдек, ўтган 10 ой мобайнида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Қозоғистон — 33,3 минг тонна;
  • Россия — 20,2 минг тонна;
  • Қирғизистон — 13,8 минг тонна;
  • Украина — 5,6 минг тонна;
  • Латвия — 2,9 минг тонна;
  • Беларусь — 1,4 минг тонна;
  • Тожикистон — 1,4 минг тонна;
  • Германия — 1,2 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан 21,7 миллион доллар даромад кўргани маълум қилинганди.