8:08 | 10.12.21 377
Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
Картошка ва сабзи нархларида ошиш кузатилган
Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, картошка ва сабзи нархларида ошиш кузатилган. 2021 йил 7 декабрь ҳолатига кўра,
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–68 000 сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000–80 000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 3000–7500 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 1200–4000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1000–5500 сўм;
- тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5000–17 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000–24 000 сўм;
- шакар (1 килограмм) — 7800–10 500 сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда сабзи нархи минимал даражага пасайгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон 9 ойда қанча гўшт импорт қилгани маълум бўлган.