«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 11 декабрь куни Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бунинг сабаби Каспий денгиздан нам ҳаво массалари кириб келишидир. Ҳаво ҳарорати кечаси 2–7 даража, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, 12 декабрь куни барча ҳудудларда (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғиши, шимолий туманларда ёмғир қорга айланиши айтилган. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучаяди, кундузи ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва 4–9 даража илиқдан юқори бўлмайди. Бундай ҳарорат ушбу кун учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.