Қозоғистонда коррупцияга қарши кураш хизмати давлат ходимларининг коррупцияга чидамлилигини текшириш бўйича «Интегритй Чеcк» тизимини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Sauap.org»

Коррупцияга қарши кураш хизмати раҳбари Марат Ахметжановнинг сўзларига кўра, тизим виждонсиз ходимларни ўз вақтида аниқлаш ва ишдан бўшатиш имконини беради.

«Нима учун у жиноят содир этиб, давлатга зарар етказгунича кутиш керак, зеро, ҳуқуқий-интизомий чораларни қўллаш ва уни энг кам харажат эвазига бошланғич босқичда тўхтатиш мумкин. Бундай чора-тадбирлар давлат хизматига бойиб кетиш мақсадида келишни тўхтатади ва узоқ муддатда фидойи мутахассислар авлодини шакллантиришни таъминлайди», — дейди Марат Ахметжанов.

Бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши сиёсат концепцияси доирасида коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар асосида вазир ва ҳокимлар фаолиятини баҳолаш тизими ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, Коррупцияга қарши чидамлилик бўйича миллий индексни тасдиқлаш таклиф этилган. Барча баҳолаш тизими лойиҳа асосида амалга оширилади.

Аввалроқ Қозоғистонда ҳашамат учун солиқ жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистонда фақат бир ҳолат учун ўлим жазосини қолдириш таклиф қилинганди.