Россияда ичида 23 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашди

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ичида 23 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Нижний Новгород прокуратураси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ЙТҲ вилоятнинг Ардатов—Арзамас трассасида содир бўлган. Автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган. Автобусда бўлган 23 нафар йўловчининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар маҳаллий қишлоқ хўжалиги мажмуаси ишчилари ҳисобланган. Маҳаллий фавқулодда хизматлар хабарига кўра, воқеа оқибатида 11 киши жароҳатланган, 1 киши вафот этган.

«РИА Новости» маълумотларига кўра, 9 декабрь куни кечқурун Ардатов туманидаги Идеал қишлоғи яқинидаги маҳаллий Ардатов–Арзамас трассасида автобус ва «КАМАЗ» юк машинаси тўқнашиб кетган. Ички ишлар вазирлигининг Нижний Новгород вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчисининг белгиланган тезликдан ошириб ҳайдаши автобуснинг қарама-қарши йўлга чиқиб, «КАМАЗ» билан тўқнашишига олиб келган.

«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди, автобус ҳайдовчиси эса вафот этди», дейилади прокуратура хабарида воқеа сабаблари ўрганилаётгани қўшимча қилинган ҳолда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиси иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Шунингдек, Россияда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма