Россиядаги шаҳарлардан бирининг номини Путинград деб ўзгартириш таклиф қилинди

Россиянинг Архангельск шаҳри собиқ мэри Александр Донской шаҳар номини Путинград деб ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Фото: «RT»

Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин таржимаи ҳолининг Архангельскга ҳеч қандай алоқаси йўқ, унинг номини Путинград деб ўзгартириш фақат минтақага сармоя ва сайёҳларни жалб қилиш учун зарур ҳисобланади.

«Бунинг Путин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Президент бу ерда туғилмаган, ўқимаган, яшамаган ва бу шаҳар учун катта ‘минус’. Афсуски, Архангельскда вайронагарчилик билан боғлиқ ҳолат бор. Энг сўнгги ёмон янгиликлардан бири шаҳар маъмурияти йўлларни ёмон таъмирлагани учун 2 миллион рубль миқдорида жаримага тортилганидир. Шаҳар эскирган, авария ҳолатидаги уй-жойлар сони бўйича етакчи ҳисобланади», — дейди Александр Донской.

Собиқ мэрнинг айтишича, шаҳарнинг Путин номи билан аталиши сайёҳларни жалб этиш, Архангельскни ривожлантириш дастурини амалга ошириш имконини беради. Бу номдаги шаҳарда амалдорлар, депутатлар ёмон ишлай олмайди.

Ўз навбатида, Архангельск маъмурияти матбуот хизмати, бу таклиф кўриб чиқилмаслигини маълум қилди. Уларнинг тушунтиришича, шаҳарда «шунчалик муҳим муаммолар» борлигидан уларга бу таклиф ҳақида яқиндагина маълумот келиб тушган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинганди. Путин ва Байденнинг навбатдаги учрашуви қаерда бўлиши айтилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз