Россиядан Ўзбекистонга 200 000 доза «Спутник Лайт» вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, шу билан коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етган. «Спутник Лайт» бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Аввалроқ ҳам ушбу вакцинанинг 7500 дозаси олиб келинган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси «AstraZeneca»;
  • 36 789 938 дозаси «ZF-UZ-VAC2001»;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 3 000 060 дозаси «Moderna»;
  • 2 316 600 дозаси «Pfizer/BioNTech»;
  • 1 976 000 дозаси «Sinovac»;
  • 207 500 дозаси «Спутник Лайт» вакцинасидир.

Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга «Pfizer/BioNTech» вакцинасининг 301 860 дозали партияси олиб келингани ҳақида хабар берилганди.