Самарқанд вилояти Иштихон туманида 19 октябрь куни фуқаро кўмирнинг чала ёниши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокими Шуҳрат Негматов қарорида маълумот берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Намума маҳалласи Амир Темур кўчасида яшовчи фуқаро Фахриддин Абдиев хонадонида кўмирнинг чала ёнишидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 1 нафар фуқаронинг жасади топилган.

Скрин: Telegram / @hokimqarori

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқаро номаълум этнологик моддадан заҳарланган. Юқоридагилар инобатга олиниб, фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш юзасидан комиссия таркиби тасдиқланган.

Аввалроқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 5 ноябрь куни 2 аёл ва 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.