Халқаро космик станцияда «омикрон» штами билан боғлиқ тадқиқот ўтказилади

Халқаро космик станцияда коронавируснинг янги «омикрон» штами билан боғлиқ тадқиқот ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «NASA»

«3D Bioprinting Solutions» компанияси асосчиси Юсеф Хесуанининг маълум қилишича, тадқиқот давомида Халқаро космик станцияда янги коронавирус штамининг оқсил кристаллари етиштирилади.

«Тадқиқот давомида S ва RBD-оқсилларнинг тузилишини ўрганишни режалаштирганмиз», — дейди Хесуани.

Унинг сўзларига кўра, тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалардан бири оқсилларни космосда кристаллаштириб, уларнинг муҳим тузилишини тушуниш, шунингдек, уларга қарши дори воситаларини топишдир.

Аввалроқ дунё аҳолиси коронавируснинг янги мутацияси хавфи ҳақида огоҳлантирилганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг асосий ташувчилари ким эканини маълум қилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз