Байденнинг рафиқаси унинг руҳий касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден 10 декабрь куни турмуш ўртоғи Жо Байденнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишларни изоҳлади. Бу ҳақда «Insider» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, АҚШ президентининг рафиқасига жамоатчилик фикри билан боғлиқ сўров натижалари ҳақида гапиришни сўрашган. Сўровнома пайтида америкаликларнинг 48 фоизи Байден ўзига ишониб топширилган раҳбарлик масъулиятини руҳан бажара олмайди деб ҳисоблаши маълум бўлган.

«Менимча, бу шунчаки кулгили ҳолат», — дея жавоб берган Жилл Байден президент 24 соат ишлаши сабаб жуда чарчаганини таъкидлаган ҳолда.

АҚШ биринчи хонимининг сўзларига кўра, турмуш ўртоғида руҳий касаллик белгилари йўқ. Буни президент тиббий кўрикдан ўтган маълумотлар ҳам кўрсатмоқда.

Қайд этилишича, 78 ёшли Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланган. Унинг соғлиғи бир неча бор муҳокама қилинган.

Аввалроқ Байден 11 сентябрь қурбонларини хотирлаш маросимида ноодатий ҳаракатлар қилганди. Шунингдек, Исроил вазири билан учрашувда ухлаб қолган. Ҳамда конференциялар залида адашганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз