Британиялик тадқиқотчилар бустер эмаланиш «омикрон»га қарши қанчалик самарадорлигини аниқлади

Буюк Британия Cоғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги мутахассислари бустер (кучайтирувчи) эмланиш «омикрон» штамига қарши вакцина самарадорлигини 75 фоизга ошириш мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда «Financial Times» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, тадқиқотда «омикрон» штами қайд этилган 581 киши иштирок этган. «AstraZeneca» ва «Pfizer–BioNTech» томонидан ишлаб чиқарилган иккита стандарт вакциналар «омикрон» штамидан «дельта» штамига қараганда нисбатан пастроқ ҳимоя даражасини таъминлаши аниқланган. Бироқ касалликка қарши учинчи доза билан эмланиш вакциналарнинг самарадорлигини 70–75 фоизгача ошириши маълум бўлган.

Агентликнинг эмлаш бўлими бошлиғи Мэри Рэмсэйнинг айтишича, булар дастлабки ҳисоб-китоблар бўлгани боис ҳозирча вазиятга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш керак. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, «омикрон» «дельта» штамига қараганда одамлар ўртасида икки баравар осон тарқалади. Бундан ташқари, коронавирусга чалиниб, ундан тузалган одамлар «дельта» штамига қараганда «омикрон» штамини юқтириб олишга кўпроқ мойил.

Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлигининг қўшимча қилишича, декабрь ойи ўрталарига бориб, «омикрон» доминант штамга айланиши мумкин.

Аввалроқ коронавирус ва шамоллаш ўртасидаги 7 та фарқ маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг оғир кечишига сабаб бўладиган омилни айтганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз