Фото: Қамашида ўқувчилар мактабга лой йўллардан қатнамоқда

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ўқувчилар мактабга лой йўллардан қатнаётгани акс этган хабар эълон қилинди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати бунга жавобан қатор масалаларни санаб ўтди.

Фото: Telegram/ @javlonjovliyev

Маълум бўлишича, вазиятни ўрганиш учун туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимлиги ходимлари Бойбўри қишлоғида бўлган. Таъкидланишича, Бойбўри маҳалла фуқаролар йиғинида иккита Эсабой ва Бойбўри қишлоқлари бор. Маҳаллада 3500 нафарга яқин фуқаролар рўйхатда туради. Мактаб ўқувчилари 23, 27 ва 73-мактабларда таҳсил олади.

Фото: Telegram/ @javlonjovliyev

Қайд этилишича, болалар мактабга тош тўкилган йўлдан боради. Фермер хўжалиги ерлари атрофидаги сувли ерларда уй-жой қурган оилаларнинг фарзандлари мактабга қатнаши учун ҳам йўл мавжуд. Шундай бўлишига қарамасдан масофани камайтириш учун ўқувчилар хўжалик ер майдонларидан ҳам кесиб ўтади.

Фото: Telegram/ @javlonjovliyev

Қишлоқ аҳолиси суҳбат давомида мактаб қурилишини сўраб, мурожаат қилишган. Улар муассаса қуриш учун мўлжаллаб қўйган жой фермер хўжалиги контурида бўлиб, сувли ерл ҳисобланаши аниқланган. Қонунларга кўра, сувли ер майдони фақат қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилади.

Фото: Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, қишлоқ болаларининг аксарияти борадиган 27 ва 73-мактаб оралиғи 5 километрни ташкил этиши ва аҳолиси ўша мактаблар оралиғидаги ҳудудда яшаши айтилган. Қолаверса, таълим даргоҳлари қишлоқлар учун эмас, болалар учун қурилиши маълум қилинган.

Фото: Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Мактаб қайси ҳудудда қурилишидан қатъи назар ҳар бир бола учун эшиги очиқ ҳисобланади. Шу сабаб болаларнинг ўз мактаблари йўқ дейиш ўринсиздир. Ушбу қишлоқ ҳудудида мактаб биноси қурилиш масаласи мутахассислар томонидан бир неча бор ўрганилган ва таклифлар ҳам тайёрланган.

Унга кўра, қишлоқ ҳудудида бошланғич синф ўқувчилари учун 160 ўринли мактаб биноси қурилиши келтирилган. Бироқ бу таклифлар қишлоқ ҳудудига талаб даражасидаги радиусда мактаблар мавжудлиги сабабли инобатга олинмаган. Ҳозирда ушбу маҳалладаги Эсабой қишлоғида жойлашган 27-мактаб учун қўшимча бино ва спорт майдони қуриш таклифи берилмоқда», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Фото: Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Намангандаги маҳалла аҳолиси қишда йўллар лой бўлишини айтиб, мурожаат йўллаганди.

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео