Германиянинг янги сайланган канцлери Олаф Шольц Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан қўшма матбуот анжуманида глобал кун тартибини белгилайдиган давлатларни маълум қилди. Бу ҳақда манбаларига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Global Look Press»

Унинг сўзларига, дунё энди икки қутбли бўлмайди, у кўплаб қудратли кучларга эга бўлади. «Анча вақтдан буён нафақат АҚШ ва Россия, балки Хитой ва Корея, Япония, Ҳиндистон каби Осиёнинг бошқа давлатлари, кучли, ривожланаётган давлатлар бор. Аммо эндиликда кучли Африка ва Жанубий Америка давлатлари ҳам бўлади. Бу кўп қутблиликни рағбатлантириш орқали дунёнинг кўп томонлама форматда ҳамкорликда ишлаши бизни бирлаштиради», — дейди ГФР ҳукумати раҳбари сифатида илк хорижий сафарда бўлган сиёсатчи.

Қайд этилишича, анжуман давомида Шольц кучли Европа Иттифоқи айни пайтда одамлар яшаётган ва яшай оладиган дунё учун жуда муҳимлигини таъкидлаган.

Хитой билан муносабатларни шарҳлар экан, у Германия ва Европа Иттифоқи нодемократик давлатлар билан яхши муносабатларни сақлашга мажбур бўлишини айтган.

«Биз ҳам демократия ва инсон ҳуқуқларини жуда қадрлаймиз. Кўпчилик шундай қилади, лекин ҳаммаси эмас. Шундай дунёда ишлаганимизда, ҳали бу йўлдан боришга қарор қилмаган давлатлар билан яхши муносабатда бўлишимиз керак бўлади — бунинг учун улар қайси йўлдан боришни хоҳлашларини ҳал қилиши керак. Шунингдек, биз тинчликда яшашимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак, аммо бу осон бўлмайди, айнан шу олдимизда турган муаммо ва биз уни ечишимиз керак», — дея қўшимча қилган канцлер.

Аввалроқ Германияда сайлов бошланишидан олдин унинг «натижалари» эълон қилинганди. Шунингдек, Германиянинг янги канцлери мамлакат сиёсатидаги асосий вазифани айтганди.