Россиядаги «Вектор» илмий-тадқиқот маркази «омикрон» штамидан олинган клиник намуналарни тўлиқ ўрганиш учун икки ой вақт кетишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс»га марказ директори Ринат Максютов хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Унинг таъкидлашича, клиник намуна ҳозирча «омикрон» штами эмас, у бирорта тирик ҳужайра ичига жойлаштирилганидан кейингина камида икки ҳафта ичида вирусга айланади.

«Бизда айни пайтда намуналар бор. Тўлиқ ўрганиш жараёни тахминан икки ой давом этади», — дея таъкидлаган мутахассис.

Маълумот ўрнида, Россияда «омикрон» штами билан боғлиқ илк 2 та ҳолат 6 декабрь куни аниқланган. «Омикрон» номини олган B.1.1.529 штамм эса ноябрь ойининг охирида Жанубий Африка, Ботсвана, Исроилда топилган ва бир қатор Европа мамлакатларида, хусусан, АҚШда аллақачон қайд этилган.

Мутахассисларнинг фикрича, у хавф туғдириши мумкин, чунки у пандемия даврида олимлар аниқлаган бошқа штамларга қараганда анча тезроқ тарқалади ва кўп сонли мутацияларни ўз ичига олади.

Аввалроқ коронавируснинг «омикрон» штамига қарши вакцина қандай бўлиши керакли маълум бўлганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг «омикрон» штами билан боғлиқ тезкор хабар берганди. Шунингдек, олимлар «омикрон» штамининг яна бир келиб чиқиш версиясини эълон қилганди. Ҳамда «омикрон» штамининг яна бир салбий оқибати маълум бўлганди.