Ўзбекистон январь–октябр ойларида 5085 дона юк машинаси сотиб олди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «MAN»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 19 та давлатдан қиймати 5085 дона юк автомобили импорт қилинган. Импорт қиймати 230,5 миллион долларни ташкил қилган.

Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1674 тага ошган. Шунингдек, қуйида Ўзбекистон 10 ойда юк машиналарини энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Хитой — 3954 та;
  • Россия — 787 та;
  • Беларусь — 90 та;
  • Литва — 74 та;
  • Корея — 40 та.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–август ойлари давомида салкам 15 мингта енгил автомобиль импорт қилгани хабар қилинганди.