11:28 | 11.12.21 380

Рамзан Қодиров қизини «Чеченистон республикаси олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирлади

Аввалроқ давлат раҳбарининг 22 ёшли яна бир қизи маданият вазири бўлганди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қизи Хадижат Қодировани «Чеченистон республикаси олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирлади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари администрацияси ва ҳукумат раҳбари Галас Таймасханов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: «Hellomagazine»

Унинг сўзларига кўра, Қодирова мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, виждонли меҳнати учун тақдирланган. Хадижат Грознийнинг мактабгача таълим бўлими бошлиғи этиб тайинланганидан сўнг 1 йил давомида бу соҳада катта ижобий ўзгаришлар юз берган.

Қайд этилишича, ушбу мукофот Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг фармони билан топширилади.

«Мен Хадижат Рамзановнани муносиб мукофот билан чин қалбимдан табриклайман ва унга Аҳмад Хожи ижодий йўлида Чеченистон республикасига хизмат қилишда янада муваффақиятлар тилайман», — дея қўшимча қилди Таймасханов.

Маълумот ўрнида, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг бугунгача Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган тўнғич қизи маданият вазири этиб сайланганди. Таъкидланишича, ўз ишига масъулиятли муносабатда бўлиш орқали Айшат Қодирова республика кутубхоналари, маданият уйлари ва театрлари ривожига улкан ҳисса қўшган, шунингдек, Маданият вазирлигининг барча соҳаларида юқори кўрсаткичларга эришган.

Айшат Қодирова 1998 йил 31 декабрда туғилган. У Чеченистон давлат университетини тамомлаган, 2016 йилдан буён «Firdavs» мода уйининг директори, 2020 йилнинг сентябридан Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлашни бошлаган.

Аввалроқ Рамзан Қодиров ўзини Путиннинг «лойиҳаси» деб атагани маълум қилинганди. Шунингдек, унинг Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 999
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1854
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1201