Россиялик вирусолог коронавирус эволюциясининг икки босқичи ҳақида маълумот берди

Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, вирусолог Пётр Чумаков коронавирус эволюциясининг икки босқичи ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.

Фото: «The Times of Israel»

Унинг сўзларига кўра, коронавирус мавсумий инфекцияга айланишидан олдин эволюциянинг икки босқичидан ўтиши керак. «Улардан бири салбий, иккинчиси ижобий босқич ҳисобланади», — деди мутахассис.

Чумаковнинг айтишича, биринчи, яъни салбий босқич касалликнинг юқумлилик даражасининг кучайиши ҳисобланади. Бу вируснинг инсон популяциясига мослаша бошлаганини англатади. У маълум таркибий қисмларни ўзгартириш орқали одамларга мослашади.

«Иккинчи босқич эса ижобий босқич бўлиб, юқумлилик даражасининг пасая бошлаганини кўрсатади. Бундан ташқари, бу босқич мавсумий инфекция каби одатий шаклига ўтишни англатади», — дейди Чумаков «омикрон» штамининг пайдо бўлиши эволюциянинг иккинчи босқичини кўрсатиши мумкинлигини қўшимча қилган ҳолда.

«Аммо кўрамиз. Вазият қайси йўналишда ривожланаётгани, янги штамм бошқа штамларни қай даражада сиқиб чиқаришини тушуниш учун бизга яна икки-уч ҳафта керак», — дея қайд этди мутахассис.

Аввалроқ британиялик олим «омикрон» штамининг болаларда кузатилаётган ноодатий аломатини аниқлаганди. Шунингдек, бу штамнинг биринчи сурати намойиш қилинганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз