Самарқанд янги аэропортида қатор халқаро парвозлар тикланади

Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. «Uzbekistan Airways» АЖ 17 декабрдан бошлаб қатор йўналишларда парвозлар йўлга қўйилишини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотга кўра, Самарқанд ҳалқаро аэропорти очилиши муносабати билан АЖ 17 декабрдан бошлаб қуйидаги қатновларни тиклайди:

  • Самарқанд–Москва–Самарқанд;
  • Самарқанд–Истанбул–Самарқанд;
  • Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
  • Самарқанд–Санкт-Петербург–Самарқанд.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, «Uzbekistan Airways Sales» филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Аввалроқ Самарқанд аэропортининг ёпилиши декабрь ойи ўрталаригача узайтирилгани ҳақида маълумот берилганди. Эслатиб ўтамиз, Самарқандда янги аэродром мажмуаси 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида ташкил этилган.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади