Тайванда ковиднинг лабораториядан тарқалганини исботлаши мумкин бўлган ҳолат юз берди

Тайванда коронавируснинг лаборатория шароитида келиб чиққанини исботлаши мумкин бўлган ҳолат юз бергани маълум қилинди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Foreign Policy»

Маълум қилинишича, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги сичқоннинг тишлаши Тайваннинг етакчи илмий-тадқиқот институти «Academia Sinica»нинг лаборатория ходимига коронавирус инфекциясининг юқишига сабаб бўлгани ёки ундай эмаслигини текширмоқда.

Тайвань соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, организмида коронавирус бўлган сичқонлар лаборатория ходимини икки марта тишлаган.

«20 ёшлардаги аёл ходим мамлакат ташқарисига чиқмаган ва бу оролда бир ойдан ортиқ вақт ичида касалликни маҳаллий юқтириб олиш билан боғлиқ биринчи ҳолатдир», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, агар ходимнинг коронавирусни сичқонлардан юқтириб олгани тасдиқланса, касалликнинг асл манбаси Хитойнинг Ухань шаҳридаги худди шундай лабораториядан чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги назарияни исботлай олади.

Аввалроқ АҚШда Ухань лабораториясига оид янги маълумотлар берилган. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот бергани хабар қилинганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз