9:15 | 11.12.21 385

Тошкентда автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди — видео

Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 10 декабрь куни автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 18:40 атрофида туманнинг Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида содир бўлган. Аниқланишича, 31 ёшли Т.Ж. бошқарувидаги 72-сонли йўналиш автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчи олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган 2 пиёдани уриб юборгани хабар қилинганди. Қайд этилишича, ҳайдовчи автобусни бошқариб бораётган вақтда олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 пиёдани туртиб юборган.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 660
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 795
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 418
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 797
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 295