«Тошшаҳартрансхизмати» пойтахтдаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида 10 декабрдан бошлаб ҳаракат жадвалларига қатор ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра:

  • 96-сонли Юнусобод мавзеси 9-даҳа АШБ—Машинасозлар метроси АШБ автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 22:00 гача, қатновлар сони иш куни 136(-8) та, шанба куни 107(-1) та, якшанба куни 96(0) та этиб белгиланди;
  • 38-сонли Сергели 7-мавзеси АШБ—Ўзбекистон заводи автобус йўналишининг қайтиши йўналишидаги ҳаракати Меҳригиё (Сергели 7-мавзеси АШБга кирмаган ҳолда) Қўрғонтепа, Шокирариқ, Орият кўчалари орқали Олчазор маҳалласигача, тўғрийўналишдаги ҳаракати Олчазор маҳалласи сўнгги бекатидан Орият, Қўрғонтепа 1-тор, Қўрғонтепа, Меҳригиё кўчалари орқали (Сергели 7-мавзеси АШБга кирмаган ҳолда) кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил этилиб, йўналиш номи 38-сонли Олчазор маҳалласи—Ўзбекқишлоқмаш заводи автобус йўналиши деб номланди;
  • 148-сонли Баҳор МФЙ—Тошкент вокзали АШБ автобус йўналишининг ҳаракати Баҳор бекатидан Илғор кўчаси орқали Миришкор маҳалласигача узайтирилиб,  йўналиш номи148-сонли Миришкор маҳалласи—Тошкент вокзали АШБ автобус йўналиши деб номланганлигини ва иш тартиби ва жадваллар сони ўзгаришсиз қолдирилди;
  • 190-сонли Машинасозлар метроси АШБ—Янгибозор АШБ автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:45 дан 22:00 гача, йўналишда жадваллар сони иш куни 10 та, шанба куни 9(-1) та, якшанба куни 8(-2) та этиб белгиланганди;
  • 13-сонли Изза мавзеси—Тошкент МУМ автобус йўналишининг ҳаракати Тошкент МУМ автошоҳбекатидан Ислом Каримов, Шароф Рашидов, Афросиёб, Бешёғоч кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилди;
  • 5-сонли Феруза мавзеси—Гулобод кўчаси автобус йўналишининг ҳаракати Нурафшон кўчасидан (Себзор ва Аҳмад Дониш кўчаларининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидаги йўл қатнов қисмида жорий этилган янги тизим бўйлаб) Аҳмал Дониш кўчаси орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилди;
  • 100-сонли Қорақамиш 2/4-мавзеси АШБ—Бешёғоч майдони автобус йўналишининг ҳаракати Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Лабзак, Нурафшон, (Себзор ва Аҳмад Дониш кўчаларининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидаги йўл қатнов қисмида жорий этилган янги тизим бўйлаб) Себзор кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилиб, йўналишда жадваллар сони иш куни 8 та, шанба куни 7(-1) та, якшанба куни 6(-2) та этиб белгиланди;
  • 48-сонли Новатор ИЧБ—Ал Хоразмий мавзеси автобус йўналишининг иш бошлаш вақти иш кунлари 5:05 этиб белгиланди;
  • 86-сонли Сергели 12-мавзеси—Чилонзор буюм бозори автобус йўналишининг ҳаракати Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Гавҳар кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич орқали қайрилиб, Бунёдкор шоҳ кўчаси орқали Чилонзор буюм бозоригача бир томонлама ташкил этилди;
  • 184-сонли Бинокор қўрғони—Қўйлиқ деҳқон бозори автобус йўналишининг ҳаракати вақтинчалик (Қипчоқ, Якубов кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари якунлангунига қадар) Қипчоқ, Янги Сергели, кўчалари орқали Ярмарка бекатига қисқартирилганлигини ҳамда йўналиш номи вақтинчалик 184-сонли Бинокор қўрғони—Ярмарка бекати автобус йўналиши деб номланди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида йўлкира ҳақи 3000 сўм бўладиган автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шаҳарда янги экспресс автобус йўналиши ташкил этиш режалаштирилмоқда. 23 километр масофали ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 25–30 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.