Тошкентда фуқаро салкам 55 млн қарзини тўлагач, унга қўйилган бандлар бекор қилинди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида фуқаро салкам 55 миллион қарзини тўлагач, унга қўйилган бандлар бекор қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, МИБнинг туман бўйича бўлими иш юритувида қарздор М.С.дан ундирувчи А.Н. фойдасига жами 54 миллион 814 минг 619 сўм ундириш иши келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан қарор талаби ихтиёрий равишда бажарилмагани сабаб давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширган.

Давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш манзилига чиқиб, мол-мулкини кўздан кечириб, эҳтиёждан ташқари бўлган мол-мулкларини хатлаган. Унда М.С.дан ижро ҳужжатида кўрсатилган 54 миллион 814 минг 619 сўм пул маблағи А.Н. фойдасига тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро хужжати қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ижроси таъминланган ва қарздорга қўйилган барча бандлар бекор қилинган.

Аввалроқ Тошкентда тадбиркор фойдасига 1,6 миллиард сўм қарз ундириб берилгани хабар қилинганди.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади