Андижон вилоятида 12 декабрь куни соат 3:30 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Фото: Twitter / @mchsing

Маълум бўлишича, эпимарказ Жалақудуқ туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,68 градус шимолий кенглик; 72,57 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 5 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 289 километр жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Хўжаобод туманида 4 балл, 5 километр;
  • Жалақудуқ туманида 4 балл, 8 километр;
  • Булоқбоши туманида 3 балл, 12 километр;
  • Андижон туманида 3 балл, 17 километр;
  • Андижон шаҳрида 2-3 балл, 22 километр;
  • Қўргонтепа туманида 2 балл, 27 километр;
  • Асака туманида 2 балл, 29 километр;
  • Марҳамат туманида 2 балл, 29 километр.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятидаги туман ва шаҳарларда ҳамда Наманганнинг Норин туманида 17 ноябрь куни зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.