Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 12 декабрь куни лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, подполковник Азат Утемуратов Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у тергов қисми бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, полковник Музаффар Раҳматуллаев Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга радар Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни ҳам ички ишлар вазири буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилганди.