Коронавирусга қарши эмланганлар касаллик ташувчисига айланиши мумкинми?

Коронавирусга қарши эмланган одам касалликни бошқа одамга юқтириши мумкинлиги, аммо бунинг эҳтимоли жуда кичик экани ҳақида иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича эксперт Владислав Жемчугов маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Johns Hopkins Medicine»

Унинг сўзларига кўра, эмланиш инсонни SARS-CоV-2 ташувчисига айланмаслигига 100 фоиз кафолат бера олмайди. «Вакцинация қилинмаган одамнинг ўзи коронавирус билан касалланиши, кейин эса яна ўн кишига уни юқтириши мумкин. Эмланган одам ҳам касалликни юқтириб олиши мумкин, аммо бу хавф анча паст. У ҳам бошқа одамларга вирусни юқтириши мумкин, аммо бу 100 тадан битта ҳолатда бўлади», — дейди иммунолог.

Маълумот ўрнида, Россиянинг Лаборатория тиббиёти федерацияси қўмитаси раиси Александр Соловьёв коронавирус инсон организмининг қаерида «яшириниши» мумкинлигини маълум қилганди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавирус инсоннинг ёғ ҳужайраларида сақланиб қолиши ва айнан шу ерда иммунитет унга қарши кураша олмаслиги мумкин.

«Ёғ тўқимаси қанчалик кўп бўлса, вируснинг манбаси шунчалик катта бўлади ва организмда узоқ вақт қола олади. Шу билан бирга, вирус организмда нафақат сақланиб қолади, балки иммунитет тизимини ўзгартириб, унга фаол таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида иммун реакцияси ишдан чиқиб, яллиғланиш ҳолатига сабаб бўлиши мумкин», — дейди Соловьёв.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бу катта эҳтимол билан ортиқча вазнли одамларда коронавирус инфекциясининг оғир кечиши феноменини тушунтиради.

Аввалроқ қайси давлат коронавирус мутацияси ўчоғи экани айтилганди. Шунингдек, Хитойда коронавирус инфекциясининг янги ўчоғи аниқланганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз