Коронавируснинг «омикрон» штамидан ҳимояланиш усули маълум қилинди

Россиялик иммунолог Николай Крючков 4-5 ой ичида қайта эмланиш «омикрон» штамидан ҳимоя қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Мутахассиснинг тушунтиришича, қайта эмланиш ковид вирусини зарарсизлантирувчи антитаначаларнинг яхши кўрсаткичи билан таъминлайди. «Биз зудлик билан вакцинациялаш кампанияси билан параллель равишда қайта эмлашни бошлашимиз керак. Бу самарали усул бўлиши мумкин», — дейди Крючков.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ноябрь ойи охиридаги фавқулодда йиғилишдан сўнг Жанубий Африкада топилган коронавируснинг янги вариантини хавотирга соладиган деб таснифлашга қарор қилган ва «B.1.1.529» штамини юнонча «омикрон» ҳарфи билан номлаганди. Ўшандан буён янги штам 60 га яқин мамлакатда аниқланган. Кўпгина давлатлар Африкага парвозларни тақиқлаб, карантин чораларини кучайтирган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг асосий ташувчилари эмланмаган одамлар эканини маълум қилганди. Шунингдек, коронавирус эпидемияси ўчоғига айланган ҳудудни очиқлаганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз