Наманган туманидаги хонадонлардан бирида 12 декбарь куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган ФВБ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 03:20 атрофида туманнинг Ғайрат МФЙ Беруний кўчасидаги уйда юз берган. Воқеа жойига Наманган шахар ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари етиб бориб, ёнғин соат 03:34 да ўчирилган.

Фото: Наманган ФВБ ахборот хизмати

Аниқланишича, хонадон газ трубасининг жўмраги носозлиги сабаб сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланган ва уй эгасининг турмуш ўртоғи ҳидни сезмаган ҳолда электр чироғини ёққан. Оқибатда портлаш содир бўлган.

Фото: Наманган ФВБ ахборот хизмати

Ҳодисада уйниинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат/метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган ва хонадон эгаси, турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанди куйиб, тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган ФВБ ахборот хизмати

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳамда бу бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.